Жиззахда 5 яшар бола ЙТҲ қурбони бўлди

Local

image

Жиззах вилояти Бахмал туманида 5 яшар гўдак йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Бахмал тумани, "Тонготар" қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.Э. DAMAS русумли автомашинасини "Боғишамол" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Ўсмат-Аламли-Килдон” йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, вояга етмаган 5 ёшли ўғил болани уриб юборган.

Бола воқеа жойида вафот этган.
 
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


Tags

YTH

Rate Count

108

Rating

3

Rate this article

Share with your friends