Жиззахда 5 яшар бола ЙТҲ қурбони бўлди
Жамият
−
15 Июнь 2020
5541Жиззах вилояти Бахмал туманида 5 яшар гўдак йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Бахмал тумани, "Тонготар" қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.Э. DAMAS русумли автомашинасини "Боғишамол" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Ўсмат-Аламли-Килдон” йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, вояга етмаган 5 ёшли ўғил болани уриб юборган.
Бола воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.