Жиззахда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
17 Январь
7939Жиззах вилоятида бешта транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 15 январь куни соат 06:50 ларда М-39 халқаро йўлида Самарқанд - Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Nexia машинаси Шароф Рашидов тумани ҳудудида йўлнинг музлама бўлгани туфайли ҳаракат йўналишида тўхтаб қолган.
У билан олдинма-кейин келаётган Hоwо русумли юк машинаси эса кутилмаган тўхташдан сўнг Nexia’нинг орқа қисмидан келиб урган. Бунинг оқибатида ёнғин содир бўлган.
Ёнғинни бартараф этиш учун ФВБ ўт ўчириш бўлинмаси етиб келган. Бўлинма вақтни тежаш мақсадида йўлнинг ушбу қисмда тўхтаган ва қарама-қарши томонида йўлнинг ҳаракатланиш қисмида тўхтаб ёнаётган машинадаги оловни ўчиришга уринган.
Айни дамда ўз йўлидан келаётган Nexia ва Nexia-3 автомобиллари ҳам ўт ўчириш машинасига келиб урилган.
Ҳодисада ҳеч ким оғир тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.