Жиззахда 21 киши қарийб 34 млн сўм жаримага тортилди
Жамият
−
01 Август 2023 9660 1 дақиқа
Жиззах вилояти Зомин туманида чиқиндиларни сувга ташлаган 21 киши 33,99 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Экология бошқармасига Зомин туманида чиқиндиларни сувга ташлаш билан боғлиқ ҳолат юзасидан мурожаат келиб тушган.
Ўрганиш давомида дам олиш масканларидаги сувларни ифлослантириш, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш, сув тўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқова сувларни оқизиш каби ҳуқуқбузарликлар содир этилгани аниқланган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72-моддаси (Сув ресурсларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 65-моддаси (Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш) 4-қисми, 91/1-моддаси 1-қисми, 91-моддаси (Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш) 1-қисми билан 21 нафар шахсга маъмурий иш қўзғатилган. Натижада уларга 33,99 миллион сўм миқдорида жарима солинган.
Live
Барчаси