Жиззаҳда мудҳиш ЙТҲ! Икки киши ҳалок бўлди

Жамият

image

Кеча, 29 апрель куни соат 18:00 да Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган “Тошкент-Термиз” йўналишли М-39 йўлининг 967-километрида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 2 киши ҳалок бўлди ва 4 киши жароҳатланди.

Ҳайдовчи 25 ёшли Б.Э. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомашинани Тошкент йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида ухлаб қолганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотиб, автомашина йўлнинг ўнг четига чиқиб ағдарилиб кетган.

Натижада Б.Э.нинг ўзи ва автомашина салонида йўловчи сифатида кетаётган 13 ёшли З.Э. ҳодиса жойида вафот этган.

Автомашина салонида бўлган йўловчилар: 35 ёшли М.М., 14 ёшли У.Э., 12 ёшли А.Э. ва 6 ёшли С.Э. тиббиёт бирлашмасига турли тан жароҳатлари билан ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Жиззах

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг