Жиззах вилоятига янги бош солиқчи тайинланди

Жамият

image

Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Бекзод Турғунович Тошпўлатов – Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бекзод Тошпўлатов 1983 йилда Жиззах шаҳрида туғилган. У мазкур тайинловга қадар Жиззах вилоят ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилояти ДСБнинг аввалги раҳбари Юнусжон Насимжонов Президент қарори билан Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Бекзод Тошпўлатов

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг