Жисмоний тарбия университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 4 минг доллар олган шахс ушланди
3-саҳифа
−
16 Май
4655Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида фуқарони танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 4 минг доллар олган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро С.З. фуқаро С.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг икки тумани ва Самарқанд вилоятида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқароларни чув туширмоқчи бўлган шахслар қўлга тушганди.
LiveБарчаси