“Жирона”га қарши ўйин олдидан “Реал” жиддий йўқотишларга учради

Спорт

image

“Реал” сардори Карим Бензема ва дарвозабон Тибо Куртуа жамоанинг “Жирона”га қарши ўйинини ўтказиб юборади. Бу ҳақда “El Chiringuito” хабар берди.

Маълум бўлишича, Бенземада жароҳат бор. У “Альмерия”га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда. Мадрид клубининг 30 ёшли дарвозабони эса ошқозонидаги муаммолар туфайли “Жирона”га қарши ўйинда иштирок этмайди. 

Испания чемпионатининг ортда қолган 30 та туридан сўнг, “Реал” 65 очко билан 2-поғонада бормоқда. “Жирона” эса 38 очко жамғариб, 11-ўринни банд этган.

“Жирона” – “Реал Мадрид” учрашуви бугун, 25 апрель куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 22:30 да чалинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Бензема Жирона жиддий йўқотиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг