ЖЧ(U-20): Гватемала тўсиғидан ўтган Ўзбекистонга плей-оффда ким дуч келади?
Спорт
−
27 Май 2023
16275Аргентина мезбонлик қилаётган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 3-тур ўйинлари старт олди.
“А” гуруҳида кураш олиб борган Ўзбекистон жамоаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Гватемалага қарши тўп суриб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги 2 та голга ҳам 9-рақамдаги Шаҳзодбек Неъматжонов муаллифлик қилди. Гуруҳдаги иккинчи учрашувда мезбон Аргентина Янги Зеландияни 5:0 ҳисобида тор-мор қилди. Шундай қилиб, Равшан Ҳайдаров шогирдлари 2-ўрин билан 1/8 финалига йўл олди.
Энди Ўзбекистон U-20 жамоаси 1/8 финалда “С” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан тўқнаш келади. Ҳозирча ушбу гуруҳда Япония 2-поғонани банд этиб турибди. 28 майга ўтар кечаси бўлиб ўтадиган ўйинлардан сўнг, “С” гуруҳидаги вазиятга ҳам тўлиқ ойдинлик киритилади. Мазкур гуруҳнинг 3-турида Япония Исроилга қарши баҳс олиб борса, Колумбия Сенагалга қарши майдонга тушади.
Таъкидлаш жоиз, “С” гуруҳида фақатгина Колумбия муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини нақд қилган. Эътиборлиси, гуруҳдаги қолган 3 та жамоада ҳам нимчорак финал йўлланмаси учун имкониятлар сақланиб турибди.
LiveБарчаси