ЖЧ сабаб Google орқали Ўзбекистонни қидириш кескин ошди
Спорт
−
29 июн 4674 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштироки сабаб Google қидирув тизимида Uzbekistan калит сўзи бўйича амалга оширилган қидирувлар сони 450 фоизга ошди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқов ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Элчининг билдиришича, бундай кескин ўсишга Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этгани асосий омил бўлган. Терма жамоанинг мундиалдаги баҳслари халқаро аудитория эътиборини мамлакатга қаратган ва бу интернетдаги қидирув статистикасида ҳам ўз аксини топган.
Мутахассислар фикрича, йирик спорт мусобақалари нафақат жамоаларнинг спортдаги ютуқларини намоён этади, балки мамлакатнинг туризм салоҳияти, маданияти ва халқаро имижини тарғиб қилишда ҳам муҳим восита ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этди. Жамоа гуруҳ босқичида Колумбия, Португалия ва Конго Демократик Республикасига қарши майдонга тушди ва учала баҳсда ҳам мағлубиятга учраб, 0 очко билан мусобақадаги иштирокини якунлади.
Live
Барчаси