ЖЧ-2026: Ўзбекистон саралашда азалий рақиби билан тўқнашади
Спорт
−
27 Июль 2023
16367Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати ва 2027 йилги Осиё кубоги мусобақаларининг 2-қўшма саралаш босқичига қуръа ташланди.
Қуръага кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси “E” гуруҳидан жой олди. Гуруҳда Сречко Катанец шогирдларига Эрон ва Туркманистон жамоалари рақиблик қилади. Гуруҳдаги яна бир жамоа номи 1-саралаш босқичида, яъни Гонконг ва Бутан терма жамоалари ўртасидаги баҳсда маълум бўлади.
Осиё қитъасида саралаш баҳслари шу йилнинг октябридан 2025 йилнинг ноябрь ойигача бўлиб ўтади.
Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги дастлабки учрашувини шу йилнинг 16 ноябрь куни сафарда Туркманистонга қарши ўтказади. 21 ноябрь куни эса Эрон Ўзбекистонга келади.