Жазоирда қум бўрони содир бўлди. Осмон қизил тусга кирди (фото)
Бу қизиқ
−
26 Май 2021
6774Жазоирни қум бўрони қоплади — шамол эсиб, кўп миқдордаги чанг ва қумни ҳавога кўтарди. Бу ҳақда “The Watchers” хабар берган.
Бўрон жорий йилнинг 23 май куни маҳаллий вақт билан соат 17:45 да бошланган ва тезлик билан Наама провинциясининг Айн-Сефра муниципалитети осмонини қизил тусга киритиб, кўриш имкониятини чеклаб қўйган.
Фотограф Карим Бушетат бўрон вақтида ажойиб кадрларни суратга олган.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг шарқий Цзянсу провинциясининг денгиз бўйидаги Наньтун шаҳрида момақалдироқ ва дўл билан ёпирилган бўрон туфайли 11 киши ҳалок бўлган ва 100 дан ортиқ киши жароҳат олганди.
LiveБарчаси