Жазоир ҳам олов ичида: ёнғинга қарши курашда 25 ҳарбий ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
11 Август 2021 6010 1 дақиқа
Жазоир пойтахти шарқида юз берган ўрмон ёнғинларига қарши курашда 25 жазоирлик аскар ва 17 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Абдулазиз Жеррад маълум қилди.
Сўнгги кунларда Ўрта ер денгизи мамлакатларида, жумладан Туркия, Греция, Ливан ва Кипрда рўй берган ёнғинлар вайронагарчиликларга олиб келди. Шу қаторда, Жазоирнинг 17 провинциясида ҳам юздан ортиқ ёнғинлар қайд этилди.
Иқлим ўзгариши иссиқ ва қуруқ об-ҳаво хавфини оширади, бу эса ўрмон ёнғинларини кучайтиради.
Саноат даври бошланганидан буён дунё тахминан 1,2 даражага исиб кетди ва бутун дунё ҳукуматлари чиқиндиларни кескин камайтирмаса, ҳарорат кўтарилаверади.
Эслатиб ўтамиз, глобал даражада ҳаво ҳарорати кўтарилиши оқибатида бир қатор давлатларда ўрмон ёнғинлари содир бўлди. Жумладан, АҚШ, Россия, Греция ва Туркияда гектарлаб ўрмонлар кулга айланди.
Нурияхоним Улуғбек қизи
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь