Жазо колонияларида алкотестердан фойдаланиш йўлга қўйилади
Жамият
−
15 Июль
3787Ўзбекистондаги жазони ижро этиш манзил-колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар томонидан содир этилаётган тартиббузарликлар сонини камайтириш мақсадида ушбу муассасаларда алкотестердан фойдаланиш йўлга қўйилади. Бу бўйича Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруқ лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.
Манзил-колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг муассаса ҳудудида эркин ҳаракатланишга имконияти мавжудлиги, шу билан бирга, иш билан боғлиқ тарзда муассаса ҳудудидан ташқарида ҳам бўлишлари оқибатида уларни назорат қилиш жараёнида қийинчиликни юзага келтиради.
Шу боисдан ҳам жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар томонидан алкоголь маҳсулотлари, шунингдек, таркибида спирт бўлган бошқа маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳолатлари фактини тезкорликда аниқлаш мақсадида колония фаолиятига алкотестер мосламаларини жорий қилиш зарурати мавжуд. Шу туфайли жазони ижро этиш муассасалари навбатчилик қисмларига алкотестер воситасини ўрнатиш орқали манзил-колонияларда жазо ўтаётган маҳкумлар томонидан содир этилаётган тартиббузарликлар сонини камайтириш мақсад қилинган.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда алкотестердан фойдаланиш тартиби белгиланади.
LiveБарчаси