Олмалиқ колониясидаги маҳкумнинг ўлими бўйича Бош прокуратурага мурожаат юборилди

3-саҳифа

image
Наманганда маҳкум колонияда никоҳдан ўтди north_east

Наманганда маҳкум колонияда никоҳдан ўтди

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг Олмалиқдаги 14-сонли колониясидан 21 яшар маҳкум Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиққани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Омбудсман томонидан Бош прокуратурага мурожаат юборилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизмати хабар берди.

14-сон жазони ижро этиш колонияси навбатчилик қисми томонидан берилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 14 февраль куни соат 22:45 да жазо муддатини ўтаётган маҳкум соғлиғида ўзгариш сезгани сабабли колония шифокорларига мурожаат қилган. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг ҳам унинг ҳолати яхшиланмагани сабабли, у Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.

Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, маҳкум 15 февраль куни соат 01:00 да шифохонада гипертония ва бирламчи юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этган. Маълумотларга кўра, марҳумга суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат Омбудсман ходимлари ва Тошкент вилоятидаги минтақавий вакил томонидан жойига чиқиб ўрганилмоқда. Шунингдек, Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили марҳумнинг оила аъзолари билан учрашиб, таъзия билдирган. Шу билан бирга, ҳолат юзасидан Бош прокуратурага мурожаат юборилган.

“Омбудсман терговга қадар текширув давомида мазкур ҳолатни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўрганиш таъминланишини сўрайди”, дейилади хабарда. 

Бош прокуратуранинг билдиришича, мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан воқеа жойи ва мурда кўздан кечирилиб, мутасадди ходимлар ва шифокорлардан ҳолат юзасидан тушунтиришлар олинган ва ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган. 

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳум юрак ишимик касаллигини ўткир шакли, юрак мушакларида қон кетиши “миокард инфаркти”дан вафот этганлиги кўрсатилган. 

“Ҳозирги кунда терговга қадар текширув ҳаракатлари Тошкент махсус прокуратураси томонидан олиб борилмоқда”, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 6-сонли қамоқхонада 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилганди. Бош прокуратура эса мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаганини билдирди


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Омбудсман колония Олмалиқ Муҳаммадқодир Пўлатов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг