Жавраил Шапиев бронза медаль учун курашда имкониятни бой берди
Спорт
−
09 Август 2024 3974 1 дақиқа
Париж шаҳрида давом этаётган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг эркин кураш баҳсларида ўзбекистонлик Жавраил Шапиев -86 кг вазн тоифасида америкалик Аарон Бруксга қарши бронза медали учун курашди. Бироқ Жавраил Шапиев имкониятни бой берди ва Олимпиадани 5-ўрин билан якунлади.
Бироз олдин эркин кураш баҳсларида ўзбекистонлик Ғуломжон Абдуллаев 57 кг вазн тоифасида Қирғизистон вакили Бекзат Алмаз Улууга қарши бронза медаль учун курашди. Якунда Абдуллаев ғалаба қозониб, Олимпиаданинг бронза медалига эга бўлди.
Шунингдек, бугун боксчилардан Лазизбек Мулложонов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев финал жангларида иштирок этади.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель