ЖАР Президенти қайта сайланди
Олам
−
15 Июнь
3721Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса ўз лавозимига қайта сайланди. Бу ҳақда мамлакатнинг ҳукумат портали хабар берди.
Унга кўра, Африка Миллий Конгрессидан номзоди кўрсатилган Рамафоса 283 та овоз билан “Иқтисодий эркинлик курашчилари” партиясидан кўрсатилган номзод Жулиус Селло Малема тўплаган 44 та овозни ортда қолдирган. Бу эса унинг қайта сайланишини яққол намоён қилган.
Келтирилишича, сайловдан сўнг жами 339 та сайлов бюллетенлари чиқарилган ҳамда санаб кўрилганда 12 та бюллетень ҳақиқий эмас деб топилган.
Президент сайлови Қишлоқ хўжалиги, ер ислоҳоти ва қишлоқ тараққиёти собиқ вазири Токо Дидиза палатадаги овоз беришдан сўнг, Миллий Ассамблея спикери этиб сайланганидан кейин бўлиб ўтди.
Ҳукуматнинг расмий саҳифасига кўра, Жанубий Африкада яқинда бўлиб ўтган ушбу сайловлар 1994 йилда мамлакатда демократия пайдо бўлганидан бери ўтказилган энг зиддиятли ва энг яхши сайловлар бўлди. 1994 йилдан кейинги сайлов даврида бўлгани каби, Рамафоса келажакда Миллий бирлик ҳукуматини бошқариши кутилмоқда.
Маълумот учун, бу унинг Жанубий Африка ҳукумати раҳбари сифатидаги иккинчи муддати бўлади. Рамафосанинг инаугурацияси жорий йилнинг 19 июнь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Рамафоса биринчи марта 2018 йил 15 февралда ва 2019 йил 22 майда 2019 йилги сайловлардан кейин Жанубий Африка Президенти сифатида қасамёд қилди. Президент бўлгунга қадар Рамафоса 2012 йилдан бери Президент ўринбосари бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 11 август куни судга ҳурматсизлик қилгани учун 15 ойга қамалган Жанубий Африканинг собиқ президенти Жейкоб Зума қамоқхонада жой йўқлиги сабаб озод этилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь