Жапаров жиянининг тўйини қароргоҳда ўтказди
Олам
−
27 Октябрь 2025 15480 1 дақиқа
Жорий йилнинг 25 октябрь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров жиянининг тўйи 1-сонли “Ала-Арча” давлат қароргоҳида бўлиб ўтди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Садир Жапаровнинг жияни ва асраб олган ўғли Данадил Жапаровнинг никоҳ тўйи кичик тадбир сифатида ўтказилган. Маросимда юқори мартабали амалдорлар, жумладан, сиёсатчилар, бизнес вакиллари ва келиннинг оила аъзолари иштирок этган. Меҳмонларга мобил телефонлар ва овоз ёзиш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланган. Шунингдек, тўйга кетган барча харажатларни давлат раҳбарининг оиласи қоплаган.
Қайд этилишича, Данадил Жапаров танлаган қиз Иссиқ-Кўл вилоятининг Етти-Ўғуз туманида жойлашган қишлоқлардан бирида яшайди. Келин оддий оилада ўсган, отаси йўқ, онаси эса ўқитувчи.
Шунингдек, Садир Жапаров жиянининг танловини шахсан маъқуллаб, қизнинг камбағал оиладан бўлгани ва камтарлиги билан ажралиб тургани учун унга қойил қолганини таъкидлаган.
Ҳозирча Президент маъмурияти бу борада расмий изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров жияни Лаззат Нуркожоеванинг унаштирув маросимида мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вертолётидан фойдаланилгани учун узр сўраган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель