Жапаров Ўзбекистонга қачон келиши маълум бўлди
Олам
−
04 Март 2021 9188 1 дақиқа
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров жорий йилнинг 11-12 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев маълум қилган.
Ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Президентга аллақачон баъзи мамлакатларга расмий ташриф буюриш учун кўплаб таклифномалар келиб тушган.
Бироқ, давлат раҳбари биринчи навбатда қўшни мамлакатларга ташриф буюрмоқчи.
Казакбаевнинг сўзларига кўра, яқин келажакда Жапаров Тожикистон, Туркманистон ва Хитойга боришни режалаштирмоқда.
Бундан олдин у Россия ва Қозоғистонда расмий ташриф билан бўлган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь