Жапаров Путинга қирғиз-тожик можаросига эътибор қаратгани учун раҳмат айтди
Олам
−
24 Май 2021
4963Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Россия раҳбари Владимир Путинга қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятга эътибор қаратгани учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
“Ҳурматли Владимир Владимирович, мен қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятга берган эътиборингиз ва ҳамдардлигингиз учун шахсий миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Россия бизнинг асосий иттифоқдошимиз ва савдо-иқтисодий шерикимиз, шунинг учун барча масалалар бўйича самарали музокаралар олиб боришга умид қиламан”, дейди у Россия Президенти билан музокаралар чоғида.
Жапаровнинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда Россия ва Қирғизистонда 2020 йил февраль ойида Москвага ташрифдан кейинги “икки томонлама ҳамкорлик натижаларини кўриб чиқиш” учун яхши имконият мавжуд.
Қирғизистон Президенти, шунингдек, Путинга “Қирғизистонни қўллаб-қувватлагани” учун ҳам миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Жапаров Россияга бугун, 24 май куни икки кунлик иш сафари билан келган. Шунингдек, Қирғизистон делегацияси таркибида Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев, Президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Дастан Дюшекеев ва Республиканинг Россиядаги элчиси Гулнора-Клара Самат ҳам бор.