Жапаров ФВВга яна янги вазир тайинлади
Олам
−
11:34 2505 1 дақиқа
Қирғизистон Президент Садир Жапаров Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари лавозимига Қанотбек Чиннибоевни тайинлади. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Қанотбек Чиннибоев Фавқулодда вазиятлар соҳасидаги бошқарув ишларида тажрибага эга бўлиб, бунга қадар вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Садир Жапаров Чегара хизмати тизимида бир қатор кадр ўзгаришлари бўйича фармонлар имзолади. Унга кўра, Марат Маралбаев Чегара хизмати директорининг биринчи ўринбосари ва Бош штаб бошлиғи лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига Мирзамир Сидиқов тайинланди. У бугун, 11 мартдан бошлаб Чегара хизмати раисининг биринчи ўринбосари ва бош штаб бошлиғи ҳисобланади.
Бундан ташқари, фармонга мувофиқ Дониёр Сотимов ва Мансур Исоқов Чегара хизмати раисининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда янги тайинланган ФВВ раҳбари Урматбек Шамирканов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганди.
Президент матбуот котиби янги вазир нима учун тайинланганига ҳали бир ой ҳам бўлмай туриб ишдан олинганига изоҳ берар экан, бунга унинг аввалроқ вазир ўринбосари лавозимида ишлаб юрган кезларида пора олганликда гумон қилинаётгани сабаб бўлганини айтган.
Live
Барчаси