Жанубий ва Шимолий Корея ўртасида тўқнашувлар бошланиш арафасида – NYT
Олам
−
26 Январь
16186Вашингтон Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасида яқин ойларда ҳарбий ҳаракатлар бошланади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти вакилларига таянган ҳолда “The New York Times” газетаси хабар берди.
Уларнинг айтишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Сеулга нисбатан тобора душманона риторикага ўтаётган бир шароитда “тез кунларда Жанубий Кореяга қарши ҳарбий чора кўриши мумкин”. Ким Чен Иннинг ҳаракатлари таҳлили шуни кўрсатадики, унинг баёнотлари “жиддий қабул қилиниши керак”. Шу билан бирга, америкалик экспертлар “яқин келажакда” Корея яриморолида катта уруш келиб чиқишига ишонмайди. Уларнинг фикрича, Ким Чен Ин зарбаларни можаро кенг кўламли тус олмаслиги учун, эҳтиёткорлик билан амалга ошириши мумкин.
Жанубий кореялик бир қатор тадқиқотчилар қасддан тўқнашувлар келиб чиқиш хавфи ортиб бораётганидан хавотирда.
Эслатиб ўтамиз, 15 январь куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДР Олий халқ ассамблеясининг Х сессиясида сўзга чиқиб, мамлакат конституциясида Жанубий Кореяни “биринчи рақамли душман” деб белгилашга ва Пхеньяндаги икки давлат бирлашиши рамзи бўлган ёдгорликни бузиб ташлашга чақирганди.
Кейинчалик, Пхеньяннинг сунъий йўлдошдан олинган суратлари “Бирлашиш аркаси” деб номланувчи ёдгорлик энди йўқлигини кўрсатди. Бундан ташқари, КХДР Сариқ денгиз йўналиши бўйича бир нечта қанотли ракеталарини учирди ва янги турдаги “Пульхвасаль-3-31” қанотли стратегик ракетасини илк синовдан ўтказди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь