Шимолий Корея янги стратегик қанотли ракетанинг биринчи синовини ўтказди
Олам
−
25 Январь 2024 6339 1 дақиқа
Шимолий Корея янги турдаги “Пульхвасаль-3-31” қанотли стратегик ракетасини илк синовдан ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги (KCNA) хабар берди.
Синовлар КХДР Ракета фанлари бош бошқармаси томонидан амалга оширилган.
Айтилишича, ракета учирилиши атрофдаги мамлакатлар хавфсизлигига таъсир қилмаган ва ҳозирги синов қурол тизимларини доимий янгилаш жараёни, мунтазам ва мажбурий фаолият экани қўшимча қилинган.
“Yonhap” агентлигининг ёзишича, синовлар ҳақидаги маълумот тасдиқланган.
Уларга кўра, Шимолий Корея Сариқ денгиз томон бир нечта қанотли ракеталарни учирган. Агентликнинг эслатишича, Шимолий Корея охирги марта қанотли ракеталарни 2023 йилнинг сентябрида учирган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март