Шимолий Корея янги стратегик қанотли ракетанинг биринчи синовини ўтказди
Олам
−
25 Январь
4760Шимолий Корея янги турдаги “Пульхвасаль-3-31” қанотли стратегик ракетасини илк синовдан ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги (KCNA) хабар берди.
Синовлар КХДР Ракета фанлари бош бошқармаси томонидан амалга оширилган.
Айтилишича, ракета учирилиши атрофдаги мамлакатлар хавфсизлигига таъсир қилмаган ва ҳозирги синов қурол тизимларини доимий янгилаш жараёни, мунтазам ва мажбурий фаолият экани қўшимча қилинган.
“Yonhap” агентлигининг ёзишича, синовлар ҳақидаги маълумот тасдиқланган.
Уларга кўра, Шимолий Корея Сариқ денгиз томон бир нечта қанотли ракеталарни учирган. Агентликнинг эслатишича, Шимолий Корея охирги марта қанотли ракеталарни 2023 йилнинг сентябрида учирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь