Жанубий Кореяда парранда гриппи “қурбонлари” сони тобора ошмоқда

Олам

image

Жанубий Корея ҳудудида H5N8 парранда гриппининг камида 82 та "ўчоғи" аниқланган. Касалликнинг олдини олиш учун расмийлар 24 миллион бошдан ортиқ паррандаларни йўқ қилган. 

Республиканинг Озиқ-овқат, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, парранда гриппининг сўнгги тўлқини Кенгидо вилояти Ансон шаҳридаги паррандачилик фермасида қайд этилган. 

Профилактика чораси сифатида Жанубий Корея Ҳукумати 2020 йил ноябридан бошлаб паррандаларни йўқ қилишга буйруқ берган. Айни пайтда "қурбонлар" сони 24,8 миллионга етган.

Шу муносабат билан Жанубий Кореяда сўнгги бир ҳафта ичида товуқ тухумининг нархи 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 38,8 фоизга ўсган. 

Товуқ гўшти 15,7 фоизга, ўрдак гўшти эса 35,4 фоизга қимматлашган.

Эслатиб ўтамиз, Японияда ҳам 2020 йил ноябрь ойининг бошларида парранда гриппи эпидемияси қайд этилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

парранда гриппи

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг