Жанубий Кореяда қурилишдаги ёнғинда 38 киши ҳалок бўлди
Олам
−
30 Апрель 2020 5636 1 дақиқа
Жанубий Корея пойтахти Сеул яқинидаги қурилиш майдончасида юз берган ёнғин натижасида 38 киши ҳалок бўлди ва 10 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Жанубий Корея ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, ёнғин кеча, 29 апрель куни Ичхондаги тўрт қаватли бинода кундузи юз берган. Уни кечқурун ўчиришга муваффақ бўлинган.
Жабрланганларнинг 8 нафари оғир аҳволда.
Ёнғин қурилиш ишлари вақтидаги портлашдан келиб чиққани тахмин қилиняпти. Воқеа гувоҳлари кўплаб портлашларни эшитганини айтган.
“Аланга фавқулодда тез тарқалган ва қурбонлар у ердан чиқиб олишга умуман имкон тополмаган”, деган ўт ўчирувчи.