Жанубий Корея Президенти рафиқаси билан Ўзбекистонга келди
Олам
−
13 Июнь 2024 11720 1 дақиқа
Бугун, 13 июнь куни Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль рафиқаси Ким Гон Хи билан биргаликда Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг, Корея Президенти турмуш ўртоғи ҳамроҳлигида ўзлари учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Юн Сок Ёль рафиқаси Ким Гон Хи билан биргаликда 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф давомида Жанубий Корея Президенти Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиши режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Юн Сок Ёль Туркманистон ва Қозоғистонда бўлганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь