Жанубий Корея Президенти кутилмаганда Украинага борди
Олам
−
15 Июль 2023 7925 1 дақиқа
Бугун, 15 июль куни Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль кутилмаган ташриф билан Украинага келди. Бу ҳақда “Yonhapnews” хабар берди.
Президентнинг матбуот масалалари бўйича бош котиби Ким Юн Хенинг маълум қилишича, Юн ва биринчи хоним Ким Кеон Хи эрта тонгда Польшадан Украинага учиб келган.
Юн дастлаб Киев яқинидаги Буча шаҳрига – оммавий қотилликлар содир бўлган ҳудудга, кейин кенг миқёсли ракета ҳужумларига учраган Ирпин фуқаролар турар жойига ташриф буюрди.
Малумотларга кўра, Жанубий Корея президенти украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан саммит ўтказишдан олдин уруш ёдгорлигига гулчамбар қўйишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Канада Бош вазири Жастин Трюдо кутилмаган ташриф билан Украина пойтахти Киевга борган ва мамлакат Президенти Владимир Зеленский билан учрашган.
Севара Ҳусниддинова
Live
Барчаси