Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва молия вазири этиб қайта тайинланди
Жамият
−
03 Август 2023
10560Жамшид Анварович Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланди. Бу бўйича бугун, 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармон имзолади.
Келтирилишича, бундан илгарироқ Жамшид Қўчқоровнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.
Маълумот учун, Жамшид Қўчқоров 1964 йил 19 октябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган. 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг макроиқтисодий таҳлил ва башорат қилиш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган, Ўзбекистон Молия вазирлигини бошқарган. 2020 йил 24 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Шерзод Қудбиев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
LiveБарчаси