Жамбилда поезд 70 бош қўйни босиб кетди

Олам

−

image

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида қўйлар тўдаси темир йўл изига чиқиб қолди. Оқибатда юк поезди 70 бош чорвани уриб юборди, уларнинг эгаси эса жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.

“Ушбу ҳолат бўйича чорва эгаси – Тараз шаҳрида яшовчи 66 ёшли фуқарога нисбатан темир йўлнинг ажратилган қисмида чорва молларини боқиш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий баённома тузилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, жорий йил бошидан буён Транспорт полиция департаменти томонидан поездларнинг 1 166 та фавқулодда тўхташ ҳолати рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 881 таси уй ҳайвонларининг темир йўл изига чиқиб кетиши билан боғлиқ.

“Транспорт полициячилари уй ҳайвонлари эгаларини темир йўл яқинида чорва молларининг назоратсиз боқилишига йўл қўймасликка ва белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилишга чақиради.

Ёдда тутинг: ҳайвонлар хавфсизлиги учун жавобгарлик аввало уларнинг эгалари зиммасидадир. Чорванинг темир йўлга назоратсиз чиқиб кетиши авариявий ҳолатга, моддий зарарга олиб келиши ҳамда инсонлар ҳаёти ва саломатлигига таҳдид солиши мумкин”, дейилади идора баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида Spark русумли автомобиль 22 бош қўйни уриб юбориб, ўзи эса ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг