Жалоловнинг эҳтимолий рақиби ва жанги санаси аниқ бўлди
Спорт
−
18 Ноябрь
6273Ҳаваскор боксдаги фаолиятини якунлаб, тўлиқлигича профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини франциялик Дэвид Спильмонтга қарши ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, жанг 2025 йилнинг 6 февраль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этиладиган профбокс оқшоми доирасида ташкил этилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, 30 ёшли Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У сўнгги жангини 2023 йил 17 ноябрь куни ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши ўтказиб, илк раунддаёқ нокаут орқали зафар қучганди.
Унинг эҳтимолий рақиби 33 ёшли Дэвид Спильмонт эса шу кунгача 27 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларнинг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.
LiveБарчаси