Жалоловнинг азалий рақиби фаолиятини якунлади
Спорт
−
20 Январь
3887Қозоғистонлик боксчи Қамчибек Конкабаев фаолиятини тугатди. Бу ҳақда Қозоғистон бокс терма жамоаси бош мураббийи Қайрат Сатжанов маълум қилди.
Сатжановнинг сўзларига кўра, Қозоғистон боксида яхшигина обрў-эътибор қозонган Қамчибек Конкабаев қўлқопларини михга илди. 33 ёшли Конкабаев Токио Олимпиадасининг бронза медали соҳиби ҳисобланади. У, шунингдек, икки карра ЖЧ финалчиси, тўрт карра Осиё чемпионати финалчиси ҳисобанади. Конкабаев Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритган.
Маълумот ўрнида, Конкабаев Париж Олимпиадасида 1-босқичдаёқ испаниялик Аюб Гадфега имкониятни бой берганди. У ҳаваскор боксда Баҳодир Жалоловнинг азалий рақиби ҳисобланарди. Рақиблар рингда ўзаро 10 маротаба тўқнаш келган. Шундан Баҳодир 7 та жангда ғалаба қозонган. Қамшибек 3 та жангда устун келган.
LiveБарчаси