Баҳодир Жалолов WBO рейтингида уч поғона юқорилади

Sport

−

image

Ўзбекистонлик оғир вазн тоифасидаги боксчи Баҳодир Жалолов Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) нинг янгиланган рейтингида уч поғона юқорилади. Бу ҳақда ташкилот янгиланган рейтингида кўриш мумкин.

32 ёшли спортчи уч поғона юқорилаб, оғир вазн тоифасидаги даъвогарлар рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилди.

Жалоловдан юқорида фақат украиналик Александр Усик ҳамда британиялик Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа бор. WBO версияси бўйича оғир вазн тоифасидаги амалдаги жаҳон чемпиони эса яна бир британиялик боксчи – Даниэль Дюбуа ҳисобланади.

Жалоловнинг рейтингидаги кўтарилиши британиялик Соломон Дакрес устидан қозонган ғалабасидан кейин содир бўлди. Уларнинг жанги жорий йилнинг 17 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтган ва ўзбекистонлик боксчи ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди.

Ушбу ғалаба Жалоловнинг профессионал фаолиятидаги 18-ғалабаси бўлди. Боксчи ҳозирга қадар мағлубиятга учрамаган.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов профессионал рингда 18 та ғалабага эришган бўлиб, уларнинг 15 тасини нокаут билан қўлга киритган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends