Жалолов “Странжа”даги рақиблари нега жангдан бош тортганига изоҳ берди
Спорт
−
03 Март 2023
2256619-26 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга “Странжа” анъанавий 74-халқаро турнири бўлиб ўтди. +92 кг вазнда иштирок этган ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов мусобақада битта жанг ўтказиб, якунда ғолибликни қўлга киритганди. Турли босқичларда ўзбекистонлик боксчининг рақиблари унга қарши рингга кўтарилишни истамади.
Хўш, нега Баҳодир Жалоловнинг рақиблари жангга чиқишдан бош тортди?
Боксчи Qalampir.uz сайтига “Странжа”даги рақиблар жангдан нега “қочгани”ни маълум қилди.
“Ҳамманинг ўз режаси бор. Рақибларимнинг нега жангдан бош тортгани менга қоронғу. Балки улар жароҳат олишдан қўрққандир. Мен қандай ҳолат юз беришидан қатъий назар жангга тайёр турганман”, дейди Жалолов.
Эслатиб ўтамиз, “Странжа” турнирида Ўзбекистон вакиллари жами 18 та медаль қўлга киритганди. Тўлқин Қиличев шогирдлари умумжамоа ҳисобида ҳам 1-ўринга эга чиқди.
LiveБарчаси