Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Пахтакор”дан кетдими?
Спорт
−
17 Январь 2024 19757 1 дақиқа
Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси клуб бошқарувидаги ўзгаришлар ҳақидаги хабарлар бўйича баёнот берди.
Унга кўра, клуб бошқарув тизимида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган.
Жуда кўплаб ижтимоий тармоқларда “Пахтакор” футбол клуби раҳбариятида ўзгариш бўлгани тўғрисида хабарлар тарқатилди.
“Пахтакор” футбол клуби шуни маълум қиладики, клубимиз бошқарувида ўзгариш содир бўлмади ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев клуб раиси сифатида фаолиятини давом эттирмоқда", дейилади манба хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Пахтакор футбол клуби” маъсулияти чекланган жамиятининг 100 фоиз давлат улуши савдога чиқарилгани хабар қилинганди.
Клубни сотиб олувчи харидор кейинчалик қуйидаги талабларга риоя қилиши керак бўлади:
- футбол клубининг фаолиятини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва халқаро даражага олиб чиқиш;
- футбол клуби балансидаги барча спорт объектларидан, шу жумладан, футбол майдонидан фақатгина спорт фаолияти йўналишларида фойдаланиш;
- “Пахтакор” футбол клуби академияси фаолиятини сақлаб қолиш ва ривожлантириш.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь