Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби ҳибсга олинди
Спорт
−
13:42 621 1 дақиқа
Туркия терма жамоаси ва “Галатасарой”нинг собиқ футболчиси, 2002 йилги Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби Ҳасан Шош гиёҳванд моддалар билан боғлиқ тергов доирасида ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Haberler” хабар берди.
Манбага кўра, Истанбулнинг Бакиркўй тумани прокуратураси 18 нафар шахсни ҳибсга олиш бўйича ордер берган. Ўтказилган операция давомида Истанбул жандармерияси 15 нафар гумонланувчини, жумладан, актёр Арас Булут Ийнемли, Сефо тахаллуси билан танилган рэпер Сейфуллаҳ Сагир, шунингдек, актрисалар Мелис Сезен ва Нилпери Шаҳинкаяни ҳибсга олган.
Гумонланувчиларга гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, уларни истеъмол қилишга кўмаклашиш ёки бундай мақсадларда бинолар тақдим этиш билан боғлиқ айбловлар қўйилган. Тергов доирасида бир қатор актёрлар, мусиқачилар, тадбиркорлар ва блогерларнинг фаолияти ҳам текширилмоқда.
Прокуратура гумонланувчиларнинг уйларида тинтув ўтказиш, биологик намуналар олиш ва улардан кўрсатма беришни талаб қилиш бўйича кўрсатма берган.
Маълумот учун, 50 ёшли Ҳасан Шош 2002 йилги Жаҳон чемпионатида Туркия терма жамоаси таркибида бронза медалини қўлга киритган. У 1998-2009 йиллар давомида “Галатасарой” сафида тўп сурган. Фаолиятини якунлаганидан сўнг эса Истанбул клубининг мураббийлар штабида ишлаган.
Live
Барчаси