Жаҳон чемпионати олдидан Қатарда жиддий муаммо борлиги маълум бўлди

Спорт

image

Қатарнинг “Ҳамад” халқаро аэропорти йўловчиларнинг катта оқимига тайёр эмас, бу эса ташриф буюрувчиларни хавф остига қўйиши мумкин. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри ёзмоқда.

Айрим аэропорт ходимлари рейслар сонини икки бараварга ошириш натижасида (кунига 700 дан 1600 тагача) ўз вазифаларини бажара олмасликларидан хавотирда, чунки улар аллақачон катта босим остида ишламоқда. Расмийлардан бири вазиятни “инқироз” деб баҳолаган.

Ишчи излаб, зарурий тайёргарликка эга бўлмаган одамлар ҳам аэропортга ишга олинмоқда. Мисол учун, янги иш бошловчилар 20-30 соат давомида ўқитилмоқда. Тажрибали ходимларнинг фикрига кўра, аэропорт тартиби ва эксплуатация масалалари билан танишиш учун бу вақт етарли эмас.

Жаҳон чемпионати яқинлашаётган даврда аэропорт ходимлари қўрқиттилаётгани ва уларнинг иш жойини ўзгартиришига йўл қўйилмаётйгани тўғрисида иддаолар мавжуд.

“Daily Mail” газетаси Қатар фуқаро авиацияси бошқармаси (QCAA) ходимларига йўллаган хабаридан иқтибос келтирган. Унда айтилишича, Жаҳон чемпионати Қатар учун ниҳоятда муҳим ва у юқори даражада ўтказилиши керак.

Қайд этилишича, аэропорт ишчилари юқори мансабдор шахслар томонидан қаттиқ назорат қилинади.

Алоҳида таъкидланишича, ишчиларнинг ҳодисаларни бузиши ёки иш жараёнини секинлаштиришга қаратилган номақбул ҳаракатларига йўл қўйиб бўлмайди ва улар давлат томонидан қаттиқ бостирилади. Бундай ишлардан хабардор бўлиб, лекин хабар бермаганлар жавобгарликка тортилади ва сўроқ қилинади.

Бундан ташқари, аэропорт ходимлари учун августдан декабрь ойининг охиригача бўлган барча таътиллар бекор қилинган.

Маълумот учун, Қатардаги Жаҳон чемпионати шу йилнинг 20 ноябридан 18 декабригача бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар-2022

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг