Қатардаги ЖЧда қоидабузарликни аниқлаш учун янги технологиядан фойдаланилади

Спорт

image

FIFА Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаш учун янги технологиядан фойдаланади. Ушбу техника ФИФА томонидан охирги уч йил ичида ишлаб чиқарилган. Унинг ёрдамида VAR’нинг офсайд ҳақидаги қарорлари аниқроқ бўлади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди. 

Ярим автоматик офсайд технологияси ўйиндан ташқари ҳолатни аввалгидан анча тезроқ ва тўғрироқ аниқлайди. Вазиятнинг 3D анимацион тасвири мухлислар учун сатдионда ва телевизорда намойиш қилинади.

FIFА ҳакамлар раҳбари Пьерлуижи Коллина журналистларга технологиянинг қулайликлари ҳақида гапириб, якуний қарор барибир ҳакамларга тегишли бўлишини таъкидлади.

“Ушбу техника бизга офсайд ҳақида тез ва аниқ қарор қабул қилиш имкониятини беради. Кенгроқ тўхталадаиган бўлсам, биз офсайд ҳақидаги қарорни бир зумда аниқламаймиз. Бироқ тизим аввалгисига нисбатан анча тезроқ бўлади. Таъкидлаш жоиз, якуний қарор барибир майдондаги ҳакам томонидан чиқарилади”, дейди Коллина.

Қайд этилишича, стадиондаги 12 та камера ҳар бир ўйинчининг танасидаги 29 та нуқтани кузатиб боради. Ўйин тўпи ичига ўрнатилган сенсор қурилмаси VAR хонасига ҳар сонияда 500 марта узатма амалга ошрилганини аниқ ҳисоблаш учун маълумотларни юборади.

Янги технология аллақачон Қатардаги Жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қиладиган саккизта стадионда синаб кўрилган.

Аввалроқ, Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати тарихдаги энг қиммат мундиалга айлангани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати эртага, 20 ноябрь куни мезбон Қатар ва Эквадор жамоалари ўтасидаги учрашув билан старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар-2022

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг