Қатардаги мундиалда ғолиб чиқиш учун даъвогарлар эълон қилинди

Спорт

image

Эртага, 9 декабрь куни Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳсларига старт берилади. Ушбу босқич олдидан Бразилия ҳамон мундиални ютиш учун асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда “Тhe Guardian” нашри ёзди.

Иккинчи рақамли номзод сифатида Франция терма жамоаси қайд этилган. Французлар Килиан Мбаппе бошчилигида нимчорак финалда Польша тўсиғидан муаммосиз ўтди. Дидье Дешам шогирдларини чорак финалда Англия кутиб турибди. 

Португалия нимчорак финалда Швейцарияни 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу супер ғалабадан кейин португаллар Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш учун 3-рақамли даъвогарга айланди. Мундиал аввалида Португалияни кўпчилик фаворитлар сафига қўшмаганди.

“Тhe Guardian” талқинига кўра, Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш учун даъвогарларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг:

1. Бразилия;

2. Франция;

3. Португалия;

4. Англия;

5. Аргентина;

6. Нидерландия;

7. Марокаш;

8. Хорватия.

Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси 5 марта мундиалда зафар қучган. Қолган 7 та чорак финалчи ҳисобида 5 кубок мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар-2022

Баҳолаганлар

716

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг