Жаҳон банки Президенти хусусий кредиторларни ёрдамга чақирди
Олам
−
13 Октябрь 2020
5119Жаҳон банки Президенти Дэвид Малпасс хусусий кредиторларни G20 (катта йигирматалик) ташаббусига қўшилишга чақирди. У камбағал мамлакатларнинг кредитларини музлатиш масаласида шундай қарор қабул қилган. Бу ҳақда "Bloomberg" хабар бермоқда.
Малпасс май ойида киритилган мораторийни 2021 йил охиригача узайтириш зарурлигини таъкидлаган ва Хитойдан кўп ҳаракат талаб қилган.
"Бизда ҳали анчагина қилинадиган ишлар бор. Бу ташаббусга тижорат кредиторлари, шу жумладан банклар ва хедж фондлар қўшилиши керак эди. Афсуски, улар бундай йўл тутишмади. Ҳаттоки икки томонлама расмий кредиторлар ҳам тўлиқ иштирок этишмади", деган Малпасс.
Жаҳон банки раҳбарининг сўзларига кўра, Хитойдан бошқа ривожланаётган мамлакатларда таназзул кутилганидан ҳам ёмонроқ бўлган. Малпасс G20 ташаббуси Пекин ва хусусий кредиторларнинг озгина ёрдами билан камбағал мамлакатларнинг юкини қисман енгиллаштиради, деган фикрда.
Маълумот учун, шу ҳафтада Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси йиллик учрашувларини виртуал форматда ўтказиши кутилмоқда. Кутилганидек, тадбирларнинг асосий мавзуси ўсиб бораётган қарз мажбуриятлари бўлади.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь