“Жээнбеков ҳокимиятни қўрқоқлигидан топширди”. Атамбоев яна судда томоша кўрсатди

Олам

image

Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев бугун, 11 апрель куни 2020 йилги октябрь воқеалари бўйича суд жараёнини шармандалик деб атади.  

“Мен расман шикоят қилганим йўқ”, деган Атамбоев. 

У МРТ (магнит-резонанс томография) дан ўтганини ва нормал даволаниши кераклигини айтган. Шундан сўнг, собиқ Президент 2020 йил октябрь воқеалари бўйича суд жараёнини қаттиқ танқид қилиб, уни шармандалик деб атаган. 

“Агар халқ 5-9 октябрь кунлари чиқмаганида, Соке (Сооронбай Жээнбеков) кетармиди? Садир (Садир Жапаров) ҳалигача қамоқда ўтирган бўларди. Ўшанда майдонга чиққан бу болаларга раҳмат айтиш керак. Соке ҳокимиятни Садирга муҳаббатидан эмас, қўрқоқлигидан топширди”, деган Атамбоев. 

Унга кўра, 2020 йил октбярь ойида содир бўлган воқеалар бўйича судланувчилар ўрнига бошқалар ҳукм қилиниб, бошқа одамлар ўтириши керак. Атамбоев, шунингдек, бу иш бўйича ишлаётган судьяларни шунчаки қўғирчоқлар деб атаган. 

Судья Атамбоевни яна суд залидан чиқариб юборган. 

Эслатиб ўтамиз, Атамбоев жорий йилнинг 8 апрель куни эмоционал равишда уни суд залидан олиб чиқишларини талаб қилганди. У судланувчилар хонасининг ойнасини ҳам урган.  

2020 йил июнь ойида собиқ Президент республика Жиноят кодексининг “Коррупция” моддаси бўйича айбдор деб топилиб, 11 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум этилган эди. Тергов маълумотларига кўра, у бир гуруҳ одамлар билан бирга криминаль авторитет Азиз Батуқаевнинг ҳибсхоналардан ноқонуний равишда озод этилишига ҳисса қўшган.  

Маълумот учун, 2020 йил октябрь ойида Бишкекда парламент сайловлари натижаларига рози бўлмаганларнинг оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Шундан сўнг, намойишчилар талабига кўра Алмазбек Атамбоев 2019 йил август ойидан бери сақланаётган тергов изоляторидан озод қилинган, бироқ кейинроқ яна ҳибсга олинган. Терговчиларга кўра, жаноб Атамбоев собиқ бош вазир Омурбек Бабанов ва бошқа амалдорлар билан тил бириктириб, ҳокимиятни эгаллаб олган. 2021 йил сентябрь ойида унга нисбатан айблов эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Атамбоев

Баҳолаганлар

403

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг