Зеленскийнинг Европа бўйлаб сафари Лондонда давом этади
Олам
−
15 Май 2023 4398 1 дақиқа
Бугун, 15 май куни Украина Президенти Владимир Зеленский Лондонда Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Украина давлат раҳбари Telegram-каналида маълум қилди.
“Бугун – Лондон. Буюк Британия ерда ва осмонда имкониятларимизни кенгайтиришда етакчи ҳисобланади. Бугун бу ҳамкорлик давом этади. Мен дўстим Риши билан учрашаман”, деб ёзган Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, Лондонга сафари давомида моҳиятли яккама-якка музокаралар ҳам ўтказилади.
Ўз навбатида, Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак ўзининг Telegram-каналида 15 май куни Лондонда муҳим учрашувлар бўлиши, уларда Украина мудофаасини кучайтириш ва НАТОдаги ҳаракатимизни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 май куни Зеленский Парижда бўлиб, у ерда Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашганди. Ундан олдин у Германияга бориб, Киевга ҳарбий ёрдамни ошириш масаласини муҳокама қилди. Украина Президенти Рим ва Ватиканда ҳам бўлиб, Италия раҳбарияти ва Рим папаси Франциск билан учрашди.
Live
Барчаси