“Меҳмон – атои Худо”: Берлин Зеленскийга катта ёрдам ваъда қилди

Олам

image

Берлин бу йилдан бошлаб Киев ҳукуматига ҳарбий ёрдам учун яна 11 миллиард евро юборади. Бу ҳақда бугун, 14 май куни Германия канцлери Олаф Шольц ва Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Берлинда берган қўшма баёнотида айтилди.

“Украинага ҳарбий ёрдамни давом эттириш учун Германия 2023 йил ва ундан кейинги йиллар учун жами 11 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Шольц Россиянинг Украинага босқини бошлангандан яъни 2022 йилнинг февраль ойидан бери Берлин Украинага аллақачон 17 миллиард евро ажратганини, бу маблағлар ҳарбий, молиявий ва гуманитар ёрдамни ўз ичига олганини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Берлин Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг