Зеленскийнинг идораси АҚШ ва Германияни танқид қилди
Олам
−
17 Июль 2021
5733Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Матбуот котиби Сергей Никифоров Украина суверенитети ва унинг ҳудуди орқали газ транзити масалаларида мамлакатни қўллаб-қувватлашда Вашингтон ва Берлин томонидан ўзига хос аниқлик бўлмаганидан шикоят қилди. Бу ҳақда Украина Президентининг расмий сайтида хабар берилган.
Пресс-релиз АҚШ Президенти Жо Байден ва Германия канцлери Ангела Меркель ўртасидаги “Шимолий оқим-2” газ қувури қурилиши муҳокама қилинган музокаралардан сўнг эълон қилинган.
Хабарда Никифоров Байден ва Меркелга Украинанинг “ҳудудий яхлитлиги” қўллаб-қувватланиши ва газ транзитини давом эттириш масаласида ёрдам берилиши учун миннатдорлик билдирган.
“Биз қизиқ бирон бир нарса эшитмадик: томонлар буни таъминлашга қандай ҳаракат қилади? Президент Владимир Зеленский томонидан талаб қилинган аниқ нарсаларни эшитмадик”, дея таъкидлаган, шунингдек, Никифоров.
Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни АҚШ Президенти Жо Байден ва Германия канцлери Ангела Меркель Вашингтонда музокаралар ўтказганди. Байден ва Меркель учрашув давомида “Шимолий оқим-2” газ қувури лойиҳаси тўғрисида ҳам фикр алмашганди.
“Шимолий оқим-2” лойиҳаси Болтиқ денгизи туби бўйлаб ҳар бирининг узунлиги 1,2 минг километрдан ортиқ бўлган иккита газ қувур линиясини қуришга асосланган. Улар орқали Россия, Германия, Финляндия, Швеция ва Дания денгиз ҳудудларидан Германияга газ етказиб берилади. Лойиҳа “Шимолий оқим-2” АГ томонидан бошқарилади (унинг ягона акциядори — “Газпром”). Қувурнинг биринчи қаторини қуриш ишлари, аллақачон, якунланган. Иккинчи қувурни ётқизишни августга қадар якунлаш режалаштирилган.