Зеленский Европа бўйлаб сафарга отланди
Олам
−
10 Октябрь
3754Украина Президенти Владимир Зеленский эртага, 11 октябрь куни Берлинга боради. Ташриф давомида у Германия канцлери Олаф Шольц ва Германия федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашади. Бу ҳақда кеча, 9 октябрь куни Германия ҳукумати вакили маълум қилди.
Шу билан бирга, бугун, 10 октябрь куни Владимир Зеленский Парижга боради ва уни Франция Президенти Эммануэль Макрон қабул қилади.
“Учрашув Президентга Франциянинг Украина ва унинг халқига узоқ муддатли истиқболда ва барча иттифоқчилар билан биргаликда чексиз ёрдам кўрсатишда давом этишдаги қатъийлигини тасдиқлаш имкониятини беради”, дея хабар беради Елисей саройи.
Ўз навбатида, Италия Бош вазири Жоржия Мелони идораси 10 октябрь куни Римда Зеленский билан ҳам учрашишини маълум қилди. Шундан сўнг Украина Президенти Ватиканда Рим папаси Франциск томонидан қабул қилинади.
Зеленскийнинг ўзи Хорватия Бош вазири Андрей Пленкович билан Дубровникда ўтказган қўшма матбуот анжуманида яқин кунларда Буюк Британияга режалаштирилган ташрифини маълум қилди. У ерда Бош вазир Кир Стармер билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден икки томонлама муносабатлар доирасидаги илк ташрифи учун 10 октябрь куни Берлинга учиши режалаштирилган эди. 8 октябрь куни Вашингтон Байденнинг сафари “Милтон” тўфони туфайли қолдирилганини эълон қилди.
Германия ҳукумати, хусусан, Байденнинг ташрифи бекор қилингани сабабли Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер Германияга келмаслигини маълум қилди.
LiveБарчаси