Зеленский ЕИни АҚШнинг ноғорасига ўйнамасликка чақирди
Олам
−
05 Октябрь 2023
20594Украина Президенти Владимир Зеленский Вашингтон томонидан Киевга ёрдамнинг қисқаришини Америка Қўшма Штатларидаги “сиёсий бўрон” билан боғлади ва Европа Иттифоқи давлатларини бундай шароитда мустақил ҳаракат қилишга чақирди. Бу ҳақда у Гранададаги Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитида сўзлаган нутқида.
“Дунёнинг бошқа қисмларида нима содир бўлишидан қатъи назар, бизнинг ҳамкорларимиз қандай сиёсий торнадоларни бошдан кечирмасин, Европа кучли бўлиши керак. Ҳозир Европа АҚШдаги воқеаларни, кучайиб бораётган сиёсий бўронни кузатмоқда. Европанинг ўз куч салоҳияти, глобал роли бор ва у барча асосий масалаларда имкон қадар кучли бўлиши керак”, дейди Украина Президенти.
Зеленский АҚШ сиёсатчилари ва жамияти бу “бўрон”га бардош беришига ишонч билдирган.
“Европада биз тайёр бўлишимиз керак. Қўшма Штатлар бизга ёрдам берди, Европанинг омон қолишига кўмаклашди ва энди Европа бўронни кутишга уриниб, елканларини шамолдан яширмаслиги муҳим”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни АҚШ Конгресси федерал ҳукумат ёпилишига йўл қўймаслик мақсадида Украинага ёрдам кўрсатишни назарда тутмайдиган 45 кунлик (17 ноябргача) бюджет лойиҳасини қабул қилган эди. Оқ уй ва Конгрессдаги демократлар Киевга кўмакни тўхтатишни хоҳламаса-да, республикачилар бунга тўсқинлик қиляпти.
LiveБарчаси