Зеленский ўзидан аразлаган Шольц ва Штайнмайерни Киевга таклиф қилди

Олам

image

Бугун, 5 май куни Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва Украина раҳбари Владимир Зеленский телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда DPA ахборот агентлиги хабар берган. 

Қайд этилишича, мулоқот чоғида икки давлат раҳбари ўрталарида бўлиб ўтган тушунмовчиликларни муҳокама қилган. 

Зеленский Штайнмайер ва канцлер Олаф Шольцни ҳамда бутун Германия раҳбариятини Киевга ташриф буюришга таклиф қилган. 

45 дақиқа давом этган суҳбатда Штайнмайер Зеленскийни Германия Украинани тўлиқ қўллаб-қувватлашига ишонтирган.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский Киевда Германия раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашишдан бош тортганди. Бунга Штайнмайернинг Россия билан яхши муносабатлари сабаб бўлган. 

Шундан сўнг, Германия канцлери Олаф Шольц Владимир Зеленский Киевда ГФР Президенти Франк-Валтер Штайнмайерни қабул қилишдан бош тортгани учун собиқ Совет республикасига ташриф буюрмаётганини маълум қилганди.

Украинанинг Берлиндаги элчиси Андрей Мельник эса бунга жавобан, Германия канцлерини “ҳафа бўлган колбаса” деб атаганди.

Орадан кўп вақт ўтмай эса, Германияда бир неча депутатлар Мельникни мамлакатдан ҳайдаш пайига тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг