“Шольц колбаса эмас”. Германияда Украина элчисини ҳайдаш талаб қилинмоқда

Олам

image

Германиянинг Бундестаг федерал парламенти депутати Севим Дагдален Украина элчиси Андрей Мельникни Олаф Шольцни “хафа бўлган колбаса” деб атагани учун мамлакатдан чиқариб юборишни талаб қилди. Бу ҳақда у Twitter саҳифасида ёзиб қолдирган.

“Нацизм тарафдори бўлган Мельникни ким мамлакатдан чиқариб юбормаса, у ҳурматини йўқотади”, дейди Дагдален.

Эркин Демократик партия вице-президенти Вольфганг Кубицки ҳам Германия канцлерининг ёнини олиб, майдонга чиққан.

“Олаф Шольц колбаса эмас, у Германия Федератив Республикаси канцлери, Мельник буни ҳурмат қилиши керак”, дейди у.

Германия Христиан Демократик Иттифоқи фракцияси раиси ўринбосари Иоган Вадефул, ўз навбатида, Мельникнинг риторикасини ноўрин ва асоссиз деб атаган. 

Вадефулнинг сўзларига кўра, Мельникнинг бундай ҳатти-ҳаракати Украина билан бирдамликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшмайди.

“Ҳаттоки шундай оғир вазиятларда ҳам дипломатик вакиллар немис расмийларига нисбатан ўзини тўғри тутиши керак. Мельникнинг баёнотлари Украинага ёрдам бермайди”, дея таъкидлаган сиёсатчи.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский Киевда Германия раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашишдан бош тортганди. Бунга Штайнмайернинг Россия билан яхши муносабатлари сабаб бўлган. 

Шундан сўнг, Германия канцлери Олаф Шольц Владимир Зеленский Киевда ГФР Президенти Франк-Валтер Штайнмайерни қабул қилишдан бош тортгани учун собиқ Совет республикасига ташриф буюрмаётганини маълум қилганди.

Украинанинг Берлиндаги элчиси Андрей Мельник эса бунга жавобан, Германия канцлерини “ҳафа бўлган колбаса” деб атаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

748

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг