Зеленский Германия Президентини Киевда қабул қилишдан бош тортди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Германия раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашишдан бош тортди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берган. 

Қайд этилишича, Штайнмайер Литва, Латвия ва Эстониядаги ҳамкасблари билан бирга Киевга боришга тайёр бўлган, бироқ Украина унинг  Россия билан яқин муносабатлари туфайли ташрифини истамаган.

“Бир неча кун олдин Польша Президенти Анжей Дуда Европа Украина билан бирга эканини билдириш учун Киевга Эстония, Латвия ва Литва Президентлари билан боришни таклиф қилди. Мен бунга тайёр эдим, лекин мен Киевда буни исташмаётганини қабул қилишим керак”, деган Штайнмайер Варшавадаги брифингда. 

Аввалроқ, Германия раҳбари Россиянинг "Шимолий оқим-2" лойиҳасини қўллаб чиққанди. Бу Президентнинг Украинадаги можаролар фонида Россия билан яқинлашишга биринчи уриниши эди.

Украинанинг Германиядаги элчиси Андрей Мельникнинг сўзларига кўра, Россия Федерациясининг Германия Президенти билан муносабатлари нима бўлишидан қатъий назар, мустаҳкам, ҳаттоки муқаддас бўлиб қолаверади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

672

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг