Зеленский Украинанинг НАТОга киришига алъянс ичида кимлар қарши чиқаётганини айтди
Олам
−
17 Январь
6735Украинанинг НАТОга киришига Венгрия, Германия, Словакия ва АҚШ қаршилик кўрсатмоқда. Бу ҳақда кеча, 16 январь куни Украина Президенти Владимир Зеленский Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер билан Киевда бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
Украина Президентининг сўзларига кўра, Киев тўрт давлат раҳбарияти билан НАТОга қўшилиш мавзусида очиқ суҳбат ўтказган. Аммо бу давлатлар Украинанинг НАТОга қўшилишини хоҳламаслигини айтган.
“АҚШ, Венгрия, Словакия, Германия. Улар самимий эди, лекин айнан улар бизни НАТОда кўришни хоҳламади”, деган у.
Зеленскийга кўра, рўйхатда келтирилган давлатларнинг ҳар бири Украинани НАТО аъзоси сифатида кўрмасликлари учун “ўз сабаблари” бор. Украина Президенти, шунингдек, Киев унга хавфсизлик кафолатларини беришни талаб қилаётганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 январь куни Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Украина пойтахти Киевга борганди. Стармер ва Зеленский мудофаа, фан, энергетика ва савдо каби соҳаларни қамраб олувчи “100 йиллик шериклик” шартномасини имзолади. Келишув томонларни мудофаа соҳасида ва технологик лойиҳаларда, жумладан, дронлар бўйича ҳамкорлик қилишини назарда тутади. Шунингдек, шартнома Украина дони етказиб берилишини кузатишга ёрдам берувчи тизимни жорий этишни ҳам кўзда тутади.
LiveБарчаси